Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида хотин-қизлар муаммоларини самарали ҳал этиш юзасидан семинар ўтказилди

Семинарда хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари бўйича амалий кўникмалар берилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон аэропорти инфраструктурасини ривожлантириш штабида Қўқон шаҳар ҳокими раҳбарлигида турли соҳалар бўйича масъул мутасаддилар олиб борилаётган ишлар сифатини назорат қилиб бормоқдалар.

Хусусан "Қўқон-халқаро ҳунармандлар шаҳри" монументи атрофини текислаш, устунларни пардозлар ишлари олиб борилмоқда. Монумент устига ўрнатиладиган темир глобус ҳам келтирилди. Глобусга тунгги ёритиш диодлари ўрнатила бошланди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида Қурбон ҳайити арафасида ҳудудлар обод этилмоқда

Хусусан, "Ачиқкўл" маҳалласидаги қабристонда ички йўлакларни таъмирлаш учун шаҳар бюджетидан маблағ ажратилиб, асфальт етказиб берилди.

Айни пайтда ишлар ниҳоясига етказилиб, қабристон ҳудуди кўркам кўринишга келтириди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳридаги қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Хусусан, қабристонлардаги йўлакларни асфальт қопламасини янгилаш учун шаҳар бюджетидан 110 миллион сўм маблағ ажратиб берилди.

“Бақачорсу” қабристонида ҳам ушбу маблағ ҳисобидан ҳудудлар кўркам кўринишга келтирилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
20242025_o‘quv_yili_bakalavriat_ta’lim_yo‘nalishlari_uchun_qayta.pdf
259 KB
#диққат #тарқатинг

Абитуриент учун муҳим: Абитуриентлар ҳозир фанлар мажмуасини танлаганда келгусида қайси йўналишларга кириши мумкин?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга фанлар мажмуасининг остида қайси йўналишларни танлаш мумкинлиги кўрсатилган жадвални тақдим этди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида ДХХ кубоги совриндорлари тақдирланди

Маҳаллалардаги жамоалар ўртасида футбол ва мини футбол бўйича ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган ёшларни тантанали тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари иштирок этдилар.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Қўқон шаҳрида Қурбон ҳайити байрам кунлари жамоат тартибини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъуллари, соғлиқни сақлаш, маҳалла тизими мутасаддилари масъулларига ҳамшаҳарларимиз Қурбон ҳайити намозларини адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт тирбандликларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Сафланиш тадбирида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник Анваржон Парпиев ҳам топшириқлар ижроси бўйича мутасаддиларга йўриқномалар берди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида масжидлар Қурбон ҳайити намозига шай ҳолатга келтирилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари ҳамроҳлигида Қурбон ҳайити намозлари ўқиладиган масжидларни назоратдан ўтказмоқда.

Мутасаддиларга фуқаролар учун қулайликлар яратиш, ёнғин хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ва транспорт тирбандликларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
⚡️Техникум битирувчилари кредит-модуль асосида ОТМнинг 2-курсига қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил бошидаги қарорига кўра, техникумни муваффақиятли тамомлаганлар Олий таълим муассасаларига иккинчи курсдан қабул қилинши белгиланган эди.

ОТМга ўқишга қабул қилишдаги яна бир ўзгаришлардан бири – техникумларда ҳам 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизими жорий этилибди.

Энди талабалар ОТМларга суҳбат асосида иккинчи курсдан ўқишга киришлари учун белгиланган даражадаги кредитни йиғиши лозим. Техникумда етарлича кредитни тўплаган, фаол битирувчиларгина ўқишни иккинчи курсдан бошлаш учун суҳбат босқичига ўтишади.

Ушбу янги тартиб 2023/2024 ўқув йилида техникумга қабул қилинганларнинг ўқишни тугатадиган йилидан бошлаб, яъни 3 йилдан сўнг кучга киради.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
2024/07/04 16:21:18
Back to Top
HTML Embed Code: